Сурхондарёда ХТБ ходими мактаб директоридан пора олаётганда ушланди
3-саҳифа
−
17 Август 2022
10356Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Халқ таълими бўлими ходими мактаб директоридан 500 АҚШ доллари миқдоридаги пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 август куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қизириқ туман бўлими тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган.
Унда Қизириқ туман ХТБ эксплуатация бўлими ходими Ҳ.А. тумандаги 1-сон умумтаълим мактабининг фаолиятига аралашмаслик ва текширмаслик важи билан мактаб директоридан 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда Ҳ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 212-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь