Сурхондарёда қурилиш моллари дўконлари ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
11 Февраль 2023 8414 1 дақиқа
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 февраль куни соат 15:32 да Шеробод тумани “Дўстлик” маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган “Шербой Шахзод” МЧЖга қарашли 3 та қурилиш материаллари савдо дўконларининг 75 квадрат метр майдонида ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва батамом ўчирилган.
Ёнғин қутқарувчиларининг сай-ҳаракатлари натижасида 800 квадрат метр жой сақлаб қолинган.
“Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь