Сурхондарёда қурилиш моллари дўконлари ёниб кетди (видео)

Crime

image

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 февраль куни соат 15:32 да Шеробод тумани “Дўстлик” маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган “Шербой Шахзод” МЧЖга қарашли 3 та қурилиш материаллари савдо дўконларининг 75 квадрат метр майдонида ёнғин содир бўлган. 

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин  қуршаб олинган ва батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг сай-ҳаракатлари натижасида 800 квадрат метр жой сақлаб қолинган. 

“Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends