Сурхондарёда қизини 35 млн сўмга пуллаётган фуқаро ушланди
Жамият
−
31 Июль 2023
10618Сурхондарё вилояти Ангор туманида ўз қизини 35 млн сўмга сотишга уринган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ангор туманида яшовчи шахс туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу туманда яшовчи 1969 йилда туғилган И.З. ўзининг шаръий никоҳ асосида 2019 йилдан буён бирга яшаб келаётган турмуш ўртоғи Х.С.нинг 2023 йил 17 июль куни туғилган чақалоқ фарзандини 35 млн сўмга сотаётганини маълум қилган.
Ушбу ариза юзасидан 19 июль куни соат 21:00 ларда масъул органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган ҳамда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Шу вақтнинг ўзида холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Жорий йилнинг 22 июль куни мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.