Сурхондарёда Қизил китобга киритилган ҳайвон овлангани айтилмоқда
Жамият
−
03 Октябрь 2021
14296Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда Қизил китобга киритилган ва Ўзбекистонда саноқли қолган дўлта (гиена) овланганиақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, хабарда келтирилган фактлар Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Узун туман инспекцияси ва туман ИИБ томонидан атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Қизил китобга киритилган ҳайвон бўлган дўлтани фотосуратдаги фуқаролар томонидан ов қилингани ёки бошқа мақсадларда ўлдирмаганлиги аниқланди.
Суриштириш жараёнида Узун тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи фуқаро П. Очилдиевда овчилик қуроллари йўқлиги ва овчилик уюшмасига аъзо эмаслиги, фуқаро жорий йилнинг февраль ойида туманнинг Хурсанд маҳалласи ҳудудида фермер хўжалигига қарашли ер майдонига қўйларини боқиб келганда тунги вақтда номаълум ёввойи ҳайвон қўйларига ҳужум қилган ва чўпоннинг 5 та ити қўйларни ҳимоя қилиш мақсадида ёввойи ҳайвони жароҳатлаб ўлдирган.
Ўлдирилган ҳайвоннинг ўлигини кундуз куни кўрган чўпонлар фотосуратга тушишган.
Шунингдек, фотосуратдаги иккинчи фуқаро ҳозирги вақтда чет элга ишлаш мақсадида кетганлиги аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь