Сурхондарёда қалбаки долларларни пуллаган шахс қўлга олинди
3-саҳифа
−
03 Ноябрь 2020
3813Сурхондарёда қалбаки 10 минг долларни ноқонуний равишда муомалага киритган фуқаро жиноят жойида ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар беради.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро A.G. бир АҚШ долларини 10 400 сўмдан ҳисоблаб, жами 10 минг долларни 104 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳолат юзасидан фуқаро А.Г га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми (кўп миқдорда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси