Сурхондарёда икки кишини сел оқизиб кетди

3-саҳифа 8122
image

Бугун, 10 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида икки кишини сел оқизиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун соат тахминан 16:00 да Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ Зохона қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган.

Ҳодиса оқибатида чорва молларни боқиб юрган Узун туман Хурсан маҳалласида яшовчи фуқаро ва унинг чорва молларини, шунингдек ушбу ҳудудда ўзининг Nexia автомобилида бўлган Узун тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи икки фуқарони сел оқимлари оқизиб кетган. 

Юз берган табиий офатдан чорва молларни боқиб юрган фуқаро қутилиб қолган.

Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, қутқарувчилар, Миллий Гвардия, Ички ишлар, Прокуратура ва тегишли хизматлар жалб этилган. Шунингдек, 70 нафар маҳаллий  аҳоли билан биргаликда қидирув-қутқарув ҳамда сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 319
Рейтинг: 3
t
×