Сурхондарёда фермер хўжалик раҳбарлари ўртасида жанжал юз берди (видео)
3-саҳифа
−
20 Ноябрь 2022
17456Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда бир гуруҳ фермер хўжаликлари раҳбарлари ва “Surxon Cotton Textile Cluster” МЧЖ ходимлари билан ўзаро келишмовчиликлар акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Қизириқ туманида “Surxon Cotton Textile Cluster” МЧЖ ҳамда “П.Туропов”,шунингдек, яна бошқа 13 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасида келишмовчилик юз берган.
Қайд этилишича, мазкур келишмовчиликлар жанжалга айланиб, воқеа иштирокчилари ўзларини трактор тагига ташлаш, бир-бирига ҳамда ўзгаларнинг транспорт воситаларига шикаст етказиш каби ҳаракатларни содир этган.
Чақирувга асосан воқеа жойига етиб келган ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари жамоат тартибини тиклаб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказган.
Вазирликка кўра, воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
“Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли номақбул фикрларга барҳам бериш учун эслатиб ўтамиз, ички ишлар органлари ходимлари тадбиркорларнинг ёки фермерларнинг иш фаолиятига аралашиш ҳуқуқлари йўқ. Лекин мақсадидан қатъий назар жамоат тартибини бузилишига йўл қўйилмайди”, дейилади ИИВ хабарида.
LiveБарчаси