Сурхондарёда эркак камёб сиртлонни ўлдириб, табиатга 1 млрд сўм зарар етказди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида камёб йўл-йўл сиртлонни ўлдирган шахс аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда эркакнинг сиртлонни ўлдириб, оёғидан осиб қўйгани акс этган суратлар тарқалганди. Ҳолатни Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ўрганди.

Билдирилишича, воқеа 2023 йилнинг октябрь ойи охири - ноябрь ойи бошларида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Ободон” маҳалласида “Такатош” массивида фуқаро Ш.Х. томонидан содир этилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, бир бош номаълум ҳайвоннинг суяклари топилиб, улар қайси ҳайвон турига тегишлилиги борасида илмий хулоса олиш мақсадида тегишли ташкилотларга жўнатилган. Хулоса олингач, ҳужжатлар чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилади. Фуқаро ушбу хатти-ҳаракатлари билан табиатга 1 миллиард 60 минг сўм миқдорида зарар етказган.

“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддасига кўра, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни нобуд қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”, дея қўшимча қилди вазирлик.


Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навоий вилоятининг Конимех туманида ноқонуний равишда 218 бош балиқ овлаб, табиатга 1 млрд 240 млн сўм зарар етказган шахс аниқланганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё камёб сиртлон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг