Сурхондарёда аёл қизини таёқ билан аёвсиз урди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида онаси томонидан аёвсиз калтакланган қизчанинг ҳолати акс этган видеохабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 апрель куни соат 13:00 ларда Денов туманида яшовчи М.А. исмли аёл кўчага ўртоқлари билан ўйнашга чиққан Х.С. исмли қизини чақирган. Қиз онасининг чақирувини эшитсада, ундан қўрқиб яширинган. Онаси қизини тахминан 40 дақиқа кўчадан қидирган ва қизи топилганидан кейин уни уйига олиб кириб, таёқ билан уриб калтаклаган.

Ҳозирги вақтда қиз Денов туман марказий шифохонада даволаниб келаётгани айтилмоқда.

“Ушбу ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз”, дейилади берилган изоҳда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг