Сурхондарёда аҳолига иссиқхона қуриш учун ажратилган маблағ талон-торож қилинди

Жамият

image

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида фуқароларга иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.Т. АТ “Халқ банк” Бойсун филиали бўлими бош мутахассиси А.И. билан олдиндан тил бириктириб, ҳудуддаги 6 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун ажратилган 180 млн кредитни “B.” ва “J.” МЧЖ ҳисоб рақамларига ўтказиб, фуқароларга иссиқхона қуриб бермасдан банк кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Т. ва А.И. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг