Сурхондарёда аҳоли хонадонидан ноёб турдаги кийиклар топилди
Жамият
−
09 Июнь 2023
36166Сурхондарё вилояти Узун туманидаги хонадонлардан бирида ноёб турдаги кийик ва унинг боласи сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кийиклар туманнинг Деҳқон маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйидан топилган. Жониворлар вазирлик ишчи гуруҳи ва "Боботоғ" миллий табиат боғи ходимлари томонидан вақтинчалик Термиз ҳайвонот боғига топширилган.
“Ҳозирда кийикнинг қайси турга мансуб эканлиги, ушбу ҳудудга қандай келиб қолгани ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда ноёб қўнғир айиқ боласи топилганди. Шунингдек, Тошкентда ноёб Европа кийигини олиб юрган шахс аниқланганди.
LiveБарчаси