Сурхондарёда 60 ёшли отахон ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Фарҳод” маҳалласида содир бўлган ЙТҲ натижасида 60 ёшли фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 ноябрь куни тахминан соат 12:30 да 1960 йилда туғилган фуқарони Cobalt русумли автомашина уриб кетган. Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳати натижасида шифохонада вафот этган. 

“Пиёдани 10-15 метр узоқликдан кўрдим. У ҳаракатланмасдан йўл четида турганди. Чамаси, 5 метр қолганда олдимга югуриб чиқди. Машинани бошқа томонга буришга ҳаракат қилсам-да у автомобиль ён томонига урилди”, дейди ҳайдовчи.

Текширувлар давомида маълум бўлишича, ушбу ҳодиса содир бўлган кўчада қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабаб машиналар фақат бир томонлама ҳаркатланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг