Сурхондарёда 40 та уйни сел босди
Жамият
−
06 Май 2022
10648Кеча, 5 май куни Сурхондарё вилояти Узун туманида кучли ёмғир ёғиши ортидан сел оқими юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 23:00 да Узун тумани тоғ ва адирликларида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида “Мустақилликнинг 22 йиллиги” МФЙ “Тоштепа” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Ўрта ариқ” каналида сув миқдори меъёридан ошиб кетиши натижада каналдан тошиб, унга яқин жойлашган 40 га яқин аҳоли уйлари, томорқалари ва “Деҳқон” маҳалласида 15 та аҳоли томорқаларига кирган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Тоштепа” қишлоғидаги 40 та хонадонлардан 230 дан ортиқ фуқаролар вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, Ички ишлар, Миллий Гвардия ҳамда вилоят Ҳокимияти масъул ходимлари билан ҳамкорликда туманда жойлашган 19-сонли умумтаълим мактабига вақтинчалик кўчириб ўтказилган.
Ҳодиса оқибатида аҳолини тан жароҳат олиши ҳолатлари тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазиятни назоратга олган.
Қайд этилишича, воқеа жойида хонадонма-хонадон юриб, ҳолатнинг кўлами ва талофатларни аниқлаш, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь