Сурхондарёда 4 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи ушланди

Crime

image

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги умумий ўрта-таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Д. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини 4 минг АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Ўқитувчи 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

71

Rating

3

Rate this article

Share with your friends