Сурхондарёда 20 ёшли қизга мажбуран уйланмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Сурхондарё вилояти Денов туманида 20 ёшли қизга мажбуран уйланмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Сурхондарё вилояти Денов туман ИИО ФМБ бошлиғи номига 20 ёшли С.Х. (аёл) ариза билан мурожаат қилган. Унда таъкидланишича, жорий йилнинг 4 март куни соат 10:30 ларда Денов тумани “Ўрикзор” МФЙ ҳудудида таниши 28 ёшли А.Р. ўзига тегишли Spark автомобилида унинг олдига келиб тўхтаб, икки номаълум шахс билан унга нисбатан куч ишлатиб, мажбурлаб автомобилига ўтиргизган. Икки нафар шериги автомобилдан йўлда тушиб қолганидан сўнг, “менга эрга тегсанг, уйинга олиб бориб қўяман” деб шарт қўйиб, олиб қочиб кетган. Қиз А.Р. дан қочиб кетиш мақсадида, унга турмушга чиқишга розилик бериб, ота-онасини ҳам рози қилишга ваъда бериб унинг қўлидан қочган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида, А.Р. С.Х. нинг эрга тегиб кетмаслиги учун олиб қочганини, унинг шериклари 25 ёшли З.С. ҳамда 18 ёшли А.Э. экани аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1747

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг