Сурхондарёда 20 кг опийни $140 000 га сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
03 Июнь 2022
4753Сурхондарёда 20 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини 140 000 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти ИИБга Денов туманида яшовчи “Бобо” исмли шахс туман ҳудудида катта миқдорда гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ушбу маълумот асосида жорий йилнинг 25 май куни “Қорадори–2022” кенг қамровли профилактик тезкор тадбир ўтказилган. Унда мижоз сифатида 2 нафар вазирлик Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари 140 000 АҚШ доллари эвазига И.Б.дан 20 кг опий гиёҳвандлик моддасини сотиб олиш учун Денов туманидаги кафеларнинг бирида учрашган.
И.Б. мижозларнинг пулини кўргач, ишонч ҳосил қилиб, опийни олиб келиб беришини маълум қилган.
Эртасига 26 май куни эса соат 03:30 да Денов тумани ҳудудида 20 та скотч ўрамга махсус қадоқланган опий моддасини яшаш уйидан олиб, белгиланган жойга келаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан кўлга олинган.
Шундан сўнг, 20 дона ўрамдаги гиёҳвандлик моддаси далилий ашё тариқасида холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 26 май куни И.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси