Сурхондарёда 18 ёшли Lacetti ҳайдовчиси дарахтга урилиб, ҳалок бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сурхондарё вилоятида юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Оқибатда ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 00:40 да Узун тумани “Қорашиқ” маҳалласи йўлида ҳаракатланган 18 ёшли Lacetti ҳайдовчиси йўл четидаги дарахтга урилиб, ЙТҲ содир этган. Бунга ҳайдовчи тезликни ошириб, бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, машинада ҳайдовчи билан бирга бир нафар йўловчи ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи вафот этган, йўловчи эса шифохонага олиб кетилган.

“Биздан оқ Lacetti катта тезликда ўтиб кетди. Кейин силтаниб, ағдарилиб кетди. Қолганини кўриб бўлмади. У ерга югуриб бориб, болаларни машинадан чиқариб олдик. Биринчи болани аҳволи яхши эди, кўзи очиқ эди. Шифохонага олиб кетаётган вақтимизда шифокор яна бир текширганида жони узилган экан”, дейди гувоҳлардан бири.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made