Сурхондарёда 18 ёшли қайнука поччаси ва унинг икки қариндошини пичоқлади
3-саҳифа
−
23 Февраль 2021
23906Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 18 ёшли қайнука опасининг собиқ турмуш ўртоғи ҳамда унинг акаси ва қариндошини пичоқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 14:30 ларда Сариосиё тумани “Нуробод” маҳалласида яшовчи 29 ёшли Р. М. нинг олдига собиқ турмуш ўртоғи 29 ёшли М.М. нинг укаси 18 ёшли О.Т. ва таниши 17 ёшли М.Р. лар опасига тегишли бўлган уяли телефон аппаратини олиб қўйганлигининг сабабини билиш мақсадида келган. Ўша пайтда уларнинг ёнидаги ёғоч таёқ (бита)ни Р.М. кўриб қолиб, акаси 37 ёшли Ф.М. ҳамда қариндоши 31 ёшли М.Ҳ. лар билан биргаликда қўлларидаги таёқлари билан О.Т. ва таниши М.Р. ларга тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, О.Т. доимий равишда ёнида олиб юрадиган чопқи пичоғи билан Ф.М. нинг кўкрак ўнг олд соҳаси, Р.М. нинг чап курак пастки қирғоғига ва М.Ҳ. нинг ўнг пастки қовоқ соҳасига жароҳат етказган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, Р.М. турмуш ўртоғи М.М. билан норасмий ажрашганидан сўнг, М.М. турмуш ўртоғини рашқ қилиб, у ишлайдиган дорихонага бориб жанжал қилиб, дорихонанинг ойнасини қаттиқ жисм билан уриб синдиргани сабабли, Р.М. дорихонага етказилган зарарни қоплаб берсагина уяли телефон аппаратини қайтариб бериш шарти билан олиб қўйгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда Р.М., М.Ҳ., Ф.М., лар олган тан жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган ва уларга нисбатан суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, жиноят иши доирасида ёғоч таёқ (бита) ва чопқи пичоқлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Жанжалнинг бошқа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь