Сурхондарёда ҳайдовчига “ялинган” ЙПХ ходими ишдан ҳайдалди

Жамият 48047
image

2020 йилнинг 18 декабрь куни ижтимоий тармоқларда видео лавҳа тарқалган. Унда Сурхондарё вилоятида ЙПХ ходими ҳайдовчи ўз машинасини йўл четига тўсиб тўхтатгани учун маъмурий баённома тузгани ва 6 млн сўмга яқин жарима тўлатгани аксэтган. Ҳайдовчи эса мазкур ҳолат юзасидан судга арз қилишини айтган. ЙПХ ходими ҳайдовчидан узр сўраб, тушунмовчилик бўлганини ва ўзининг қилмишини тан олиб, ушбу ишни ўзаро келишиб ҳал этишни таклиф қилган.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабар беришича, ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилган. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низоми ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузгани учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.Избасаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3275
Рейтинг: 2.9
t
×