Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш бошланди
Жамият
−
27 Февраль 2368 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
“Сурхондарё нафақат табиати гўзал замин, балки руҳи бақувват, ғайрати баланд, орияти мустаҳкам инсонлар юртидир. Сурхонни ривожлантириш Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устунини мустаҳкамлаш демакдир”, деган Президент.
Қайд этилишича, ўтган даврда ҳудудда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа ишга тушган. Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Австрия, Венгрия каби давлатлар билан инвестиция ва савдо бўйича яна 10 миллиард долларлик келишувларга эришилган.
Сўнгги тўққиз йилда боғча қамрови 28 фоиздан 68 фоизга ошди, 23 та янги мактаб қурилди, яна 448 таси таъмирланган. Қўшимча 102 минг ўқувчи ўрни яратилган.
Бу даврда қурилган 688 та кўп қаватли уйга 32 минг оила кўчиб ўтган. Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Сариосиё ва Термиз туманларида “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил қилинган.
“Тўпаланг омбори сувидан фойдаланиш” лойиҳаси ҳисобига Термиз шаҳри ва 10 та тумандаги 563 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланган.
Live
Барчаси