Сурхондарё вилоятига янги ҳоким тайинланди

Local

image

Бугун, 26 декабрь куни лавозимини тарк этган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ўрнига янги тайинлов амалга оширилди. 

Маълум қилинишича, Президент фармони билан Улуғбек Қосимов Бердиқобилович Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Тайинлов бугун, 26 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда эълон қилинган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этган.

Маълумот учун, Улуғбек Қосимов ҳозирга қадар Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Музработ ва Денов туманлари ҳокими, Сурхондарё ва Фарғона вилояти прокурори лавозимларида фаолият кўрсатган.

Соҳиба Комиловна


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

504

Rating

3

Rate this article

Share with your friends