Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
12 Май 2021
5022Алишер Бўриевич Хидиров Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.
У 1982 йил Термиз туманида туғилган. 2004 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – қурилиш муҳандиси, бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
Алишер Хидиров меҳнат фаолияти давомида “Темирйўллойиҳа” ОАЖ институти техниги, муҳандиси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ капитал қурилиш дирекцияси қурилиш бўйича муҳандис-технологи, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” шўъба корхонаси ҳисобчиси, қурилиш бўлими муҳандис-технологи, “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ қурилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Алишер Хидиров 2015 йилдан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги “KASABA QURILISH TA`MIR” шўъба корхонаси директори вазифасида фаолият юритаётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь