Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият 4400
image

Илҳом Очилович Сапаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълумот учун, у 1975 йил Термиз туманида туғилган. 2002 йил Термиз давлат университетининг бакалавр, 2011 йил магистр йўналишларини тугатган. Мутахассислиги бўйича ўқитувчи.

Илҳом Сапаров меҳнат фаолияти давомида Термиз пегагогика коллежи жисмоний тарбия ва биология фани ўқитувчиси, бўлим мудири, ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи, Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари, Термиз банк коллежи директори, Термиз шаҳар халқ таълими бўлими мудири вазифаларида ишлаган.

2017 йилдан Сурхондарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, 2018-2021 йилларда Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3
t
×