Суриянинг Латакия портида танкер портлади (видео)

Олам

image

Суриянинг Латакия порти яқинидаги танкерда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бугун, 10 август куни, Суриянинг Латакия портидаги танкерлардан бирида портлаш содир бўлган. Оқибатда, икки киши жароҳатланган. 

Қайд этилишича, кемадаги ёнғин таъмирлаш ишлари вақтида юз берган.

Латакия денгиз порти бош директори Aмжад Слаймоннинг сўзларига кўра, танкер таъмирлаш учун портга келган вақтда унинг ичидан юк мавжуд бўлмаган. Икки ишчи углерод оксидидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ, Германиянинг Леверкузен шаҳридаги Bayer кимёвий заводида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Сўнгги маълумотларга кўра, портлашдан кейин ёнғин содир бўлган. Портлашда камида икки киши ҳалок бўлган, ундан кейин содир бўлган ёнғин натижасида эса 31 киши жароҳат олган. Яна беш киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг