Сурияда зилзила қурбонлари сони 427 нафарга етди

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Сурияда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлиши оқибатида камида 427 киши вафот этиб, юзлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда “TRT Haber” маълум қилди.

Қайд этилишича, Суриянинг Идлиб, Ҳалаб, Ҳама, Латакия, Тартус, Раққа вилоятлари зилзиладан катта талафот кўрган ҳудудлар сирасига киради.

Камида 190 нафар тинч аҳоли Сурия шимолидаги турли жойларда ҳалок бўлган, юзлаб тинч аҳоли яраланган. Идлибда 100 нафар киши, Ҳалаб ва Африн қишлоғида 70 киши яраланиб, камида 20 нафар тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмган.

Мутахассисларга кўра, зилзила эпимаркази Туркияда бўлсада, Сурияда қурбонларнинг сони кўплиги сифатсиз қурилишлар билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркиянинг марказий қисмида содир бўлган 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 284 нафарга етиб,  жами 2 323 киши жароҳатланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг