Суриядаги жиҳодчилар этагидан тутган Тошкентдаги “Oxford” университети талабаси қамоққа олинди

3-саҳифа

image

Тошкентда халқаро террористик гуруҳ таъсирига тушиб қолиб, Telegram'да уларнинг ғояларини тарғиб қилган ва Сурияга кетишни режалаштирган 20 ёшли ва икки нафар 18 ёшли йигитларга нисбатан қўзғатилган жиноят иш бўйича суд мажлиси ўтказилган. Суд қарорига кўра, йигитлар озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар берилди. 

Қайд этилишича, йигитлар Сурия ва Араб республикасида фаолият юиритаётган террористик ташкилот сафига қўшилиб, жиҳод қилиш истагида бўлган. Йигитларнинг айтишича, террористик гуруҳлар шахсий каналларида ўз қилаётган ишларини тарғиб қилишади, аёллар ҳамда болаларга ёрдам бериш кераклигини уқтиришади. Шунингдек, каналга турли хил диний-экстремистик видеолар ва маърузалар ташлаб борилган. 

Маълум бўлишича, йигитлардан бири 2001 йилда туғилган “Oxford” университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабаси, икки нафари эса 2003 йилда туғилган Наманган вилояти мактабларидан бирининг ўқувчилари. 

Таъкидланишича, ушбу йигитлар ҳам Telegram'да ўзларининг шахсий каналлларини очиб, тўплаган 300 га яқин обуначиларини жиҳод қилишга ҳамда Сурияда қийналаётганларга ёрдам беришга ундаган. Қолаверса, улар интернетдан топган танишидан Сурияга кетиш тартиби, йўл-йўриқларини ўрганган ва Ўзбекистон орқали Туркияга, у ердан эса Сурияга кетишни режа қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида йигитларга нисбатан ҳукм чиқарилди. Суд ҳукмига кўра, йигитлардан бирига 5 йил-у 6 ойга, қолган икки нафарига эса 6 йилга қамоқ жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

608

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг