Суриядаги жангариларга қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик Россияда ушланди
3-саҳифа
−
12 январ 2022 8920 1 дақиқа
Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди. У Россияда "Тавҳид ва жиҳод катибаси" террористик гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришиб, уларнинг таъсирига тушиб қолган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 1987 йил Сурхондарё вилоятида туғилган Ж.Х. 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали Сурия давлати ҳудудидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришиб, уларнинг таъсирига тушиб қолган.
Оқибатда Ж.Х. экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод”га чорловчи материалларини ўзининг яқин танишлари орасида тарғиб қила бошлаган.
Хабарга кўра, у жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август