Суриядаги террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

3-саҳифа

image

Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти аъзоси бўлган ўзбек фуқароси Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган Х.М. хорижда мавсумий ишлаган даврида интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан доимий алоқада бўлган.

Уларнинг таъсирида у 2019 йилда Сурияга бориб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Х.М. хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1093

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг