Суриядаги АҚШ қўшинлари сони оширилди

Олам

image

Сурияда аввал эълон қилинганидек 900 эмас, 2 мингга яқин америкалик аскар бор. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) матбуот котиби Патрик Райдер журналистларга маълум қилди.

“Бугун мен Сурияда 2 мингга яқин америкалик аскар борлигини билдим, улар менга тушунтирганидек, бу қўшимча кучлар миссия вазифаларини бажариш учун жойлаштирилган вақтинчалик айланма кучлар ҳисобланади. Америка қўшинларининг асосий сони 900 кишидан иборат бўлиб, улар узоқ муддатли жойлаштириш учун мўлжалланган”, деди у.

Райдер, Суриядаги қўшинлар сонининг кўпайиши вақтинчалик эканлигини ва АҚШнинг ИШИДга қарши амалиётларини кучайтиришга қаратилганини таъкидлади.

Ироқдаги Америка қўшинлари сони муҳимми, деган саволга Пентагон вакили бу масалага қайтишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Сурияда Асад режими ағдарилганидан сўнг Россия Федерацияси Хмеймим ҳарбий базасидан Эрон тарафдори бўлган тўрт минг жангчини Теҳронга етказганини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг