Сурияда зилзила қурбонлари сони 600 га яқинлашди

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Туркия ва Сурия ҳудудларида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб бинолар вайрон бўлди ва минглаб одамлар ҳалок бўлди. Хусусан, Сурияда қурбонлар сони 600 нафарга яқинлашди. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.

Сурия давлат матбуотига кўра, расмийлар назорати остидаги ҳудудларда 371 киши ҳалок бўлган, яна 1089 киши жароҳатланган. Бундан ташқари, исёнчилар томонидан босиб олинган ҳудудларда ишлаётган қутқарувчилар у ерда 221 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

Шунингдек, Туркия ва Сурияда содир бўлган кучли зилзила ва ундан кейинги силкинишлар бир қанча вилоятларда кўплаб биноларнинг қулашига олиб келган. Силкинишлар Ливан, Иордания ва Исроилда ҳам сезилган. Куннинг иккинчи ярмида Туркияда яна бир кучли зилзила содир бўлган. Янги вайронагарчиликлар ва улар туфайли қурбонлар ҳақида маълумот ҳозирча мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди.

Ҳозирга қадар келиб тушган маълумотларга кўра, зилзила оқибатида Туркияда 1014 киши қурбон бўлди, 5 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. 2 800 дан зиёд бино вайрон бўлди, вайроналар остидан ҳозиргача 2 500 га яқин киши олиб чиқилди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг