Сурияда вертолёт ҳалокатга учраб, 20 дан ортиқ америкалик ҳарбий жароҳатланди

Олам

image

Жорий йилнинг 11 июнь куни Сурия шимоли-шарқида вертолёт қулаши оқибатида 22 нафар америкалик ҳарбий хизматчи яраланди. Бу бўйича АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM)нинг Twitter'даги саҳифасида эълон қилинган баёнотда айтилади.

"11 июнь куни Сурия шимоли-шарқида вертолёт ҳалокатида 22 нафар америкалик ҳарбий хизматчи турли даражада жароҳат олди. Улар даволанмоқда, улардан 10 нафари CENTCOM масъулият ҳудудидан ташқаридаги юқори даражадаги тиббий муассасаларга эвакуация қилинди", дейилади хабарда.

Айтилишича, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг