Сурияда вазият кескин: ўн минглаб одамлар қочишга мажбур бўлмоқда
Олам
−
25 Январь 2022
11483ИШИД террорчиларининг қамоқхонага уюштирган ҳужуми оқибатида Суриянинг Ал-Ҳасака шаҳрида вазият кескинлашганидан сўнг ўн минглаб одамлар қўшни ҳудудларга қочишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Халқаро Қизил Хоч қўмитаси хабар берган.
Жорий йилнинг 20 январь куни ИШИД террорчилари террор ташкилоти аъзолари сақланаётган “Гуйран/Синаа” қамоқхонасига у ердагиларни озод қилиш учун ҳужум уюштирган. Террорчилар ва вилоятни назорат қилаётган “Сурия демократик кучлари” (SDF) араб-курд отрядлари ўртасидаги жанглар бир неча кундан бери давом этмоқда.
“Биз уйларини тарк этишга мажбур бўлган ва ҳозирда бошпана, озиқ-овқат, сув, тиббий хизматлар ва биринчи навбатда хавфсизликка муҳтож бўлган одамларнинг аҳволидан айниқса ҳаво ҳарорати нол даражадан пастга тушаётгани сабабли чуқур хавотирдамиз”, деган Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Суриядаги раҳбари Кристоф Мартин.
Ташкилотнинг таъкидлашича, муҳожирлар сони “ўн минглаб”га етади. Баёнотда айтилишича, қўмита барча томонларни муҳтожларга зудлик билан ёрдам кўрсатишга, шунингдек, жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этмаётган одамларга инсонпарвар муносабатда бўлишга чақирган.
Маълумот ўрнида, қамоқхонага ҳужумда 200 га яқин худкуш-террорчи иштирок этган. Аҳоли яшаш жойларига қочган террористлар бир неча кундан бери 700 га яқин вояга етмаган болани тирик қалқон сифатида ишлатиб, қуролли қаршиликни давом эттирмоқда. Курд тузилмаларига АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг авиация ва зирҳли техникалари ёрдам бермоқда, ўн мингдан ортиқ SDF жангарилари иштирок этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 300 га яқин террорчи SDF кучларига таслим бўлган, 175 нафари йўқ қилинган, 27 нафар аскар курд тузилмалари томонидан ўлдирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь