Сурияда аёллар ва болалар сақланган қамоқхона топилди

Олам

image

Суриялик ҳарбийлар яқинда озод қилинган Ҳалаб провинциясининг Aл-Қосимия шаҳрида жойлашган жангарилар қамоқхонасини топди. У шаҳардаги ташландиқ фабрика ҳудудида қурилган, дейилади ТАСС хабарида.

Ҳарбийлардан бири Ҳажарнинг айтишича, қамоқхона бир нечта камерадан иборат бўлиб, унда 500 дан ортиқ аёл ва болалар сақланган. 

“Қамоқхона ҳудудида оммавий равишда қатл этилган маҳбусларнинг сочиб ташланган кийим-кечаклари топилди”, деб ҳикоя қилади Ҳажар. У, шунингдек, хавфли деб ҳисобланган маҳбуслар ташланган канализация қувурлари ҳақида ҳам гапириб берди. 

Ҳарбий хизматчининг сўзларига кўра, террорчилар маҳаллий аҳолини майда қонунбузарликлар - комендантлик соатларини бузиш, қарзни тўламаслик, аёлларнинг рўмолсиз юргани ва ҳатто террорчиларни ҳурмат қилишмагани учун учун ҳам ўлимга ҳукм қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг