Сурияда 2 нафар аскар террорчилар томонидан ўлдирилди
Олам
−
18 Январь 2021
4324Сурия жанубидаги Эль-Кунейтра шаҳри четидаги Сурия армиясининг назорат пунктига қилинган қуролли террористик ҳужумда икки аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Watan” газетаси хабар бермоқда.
Ҳодиса 17 январь куни содир бўлган. Ҳужум пайтида жангарилар назорат пункти яқинида бомба портлатган, сўнгра Сурия армиясига қарата ўқ отган. Вафот этган аскарлардан ташқари, яна икки киши жароҳат олган, улар шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни террорчилар Суриянинг Хама вилоятида учта автобусни ўққа тутди. Саламия–Итрия йўналишида йўловчи автобусига қилинган ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди ва яна тўрт киши жароҳат олди.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмаган. Хабарларга кўра, хавфсизлик кучларига ҳужум “Исломий давлат” террористик гуруҳи жангарилари томонидан қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь