Сурия Ташқи ишлар вазири Муаллим вафот этди
Олам
−
16 Ноябрь 2020
3150Бугун, 16 ноябрь куни Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Суриянинг "SANA" давлат агентлигига таяниб хабар берилган.
Хабарда вазирнинг ўлими сабаблари очиқланмаган.
Таъкидланишича, Муаллим Сурия собиқ Президенти Хафиз ал-Асаднинг тарафдори бўлган Абдул Ҳалим Ҳаддамнинг яқин одамларидан бири ҳисобланган.
Маълумот ўрнида, Муаллим 1941 йилнинг 13 январида Дамашқда туғилган. 2006 йилдан бери Сурия Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётганди. У 1964 йилдан буён Суриянинг дипломатик бўлимларида турли лавозимларда ишлаган, шу қаторда Суриянинг АҚШдаги элчиси сифатида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, Муаллим Сурия тарихига оид бир қанча асарлар ёзган.
LiveБарчаси