Сурия шимолида қўшалоқ теракт юз берди
Олам
−
31 Январь 2021
6099Бугун, 31 январь куни Сурия шимолидаги Ал-Боб ва Аазаз шаҳарларида терактлар юз берди. Натижада 10 киши ҳалок бўлди ва 24 нафари жароҳатланди.
Биринчи портлаш Сурия мухолифати назоратидаги Аазаз шаҳрида содир бўлди.
Портловчи мослама Сурия муваққат ҳукумати биноси ва маданият маркази олдида тўхтаб турган автомобилга ўрнатилган бўлган. Теракт натижасида тўрт фуқаро ўлган ва 20 нафари тан жароҳати олган.
Бироз вақт ўтгач, Зерзур туманида Ал-Боб шаҳридан 5 км шарқдаги назорат ўтказув пунктида портлаш юз берди.
Портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган, тўрт киши шикастланган. Аммо қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.