Сурия Россия билан рублда савдо қилишга тайёрлигини эълон қилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Сурия Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикасини тан олиши мумкин, шунингдек, у Россия билан рублда савдо қилишга тайёр. Бу ҳақда Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Хаддод маълум қилди. 

“Сурия икки республика билан халқлар манфаати йўлида ҳамкорлик қилмоқда ва агар умумий манфаатлар учун бўлса, бу ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр, расмий тан олиш масаласи эса икки томон ўртасида янада ўрганиш ва мувофиқлаштиришни талаб қиладиган масала бўлиб қолмоқда”, деган Хаддод. 

Шунингдек, у халқаро ҳисоб-китобларда Россия рублидан фойдаланиш масаласи ҳақида гапирган. 

“Сурия биринчи бўлиб дунёни доллар гегемонлигидан воз кечишга чақирди, чунки у АҚШнинг жаҳон иқтисодий тизимидаги гегемонлигида асосий восита ҳисобланади, 2011 йилдан бери Сурия ўз валюта портфелига Россия рубли ва Хитой юанини қўшиб олди. Сурия Россия билан шундай ҳамкорлик қиладики, у ҳар икки томон манфаатларига, жумладан, молиявий соҳада ҳам хизмат қилади. Ва бу масала, албатта, ҳар икки томон мутахассислари ўртасида техник жиҳатдан муҳокама қилиниши керак”, деган Хаддод. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин дўст бўлмаган мамлакатларга табиий газ етказиб бериш учун тўловларни рублда қабул қилишга кўрсатма берганди. Унга кўра, Россия томонининг эндиликда Европа Иттифоқи ва АҚШга маҳаллий товарларни доллар ва еврода етказиб беришидан маъно йўқ. 

У эртага, 31 мартгача Вазирлар Маҳкамаси, Россия банки ва “Газпром” компаниясининг дўст бўлмаган мамлакатларга газ етказиб бериш учун тўлов валютасини рублга ўзгартириш ҳақидаги ҳисоботини кутишини эълон қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия рубль Сурия

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг