Суперклубликка даъвогар “Ньюкасл”ни ким бошқариши маълум бўлди

Спорт 2339
image

Англиянинг “Ньюкасл” жамоаси янги бош мураббий борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда инсайдер Фабрици Романо ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали хабар бермоқда.  Манбага кўра, британиялик мутахассис Эдди Хоу яқин кунларда “қарғалар”нинг янги мураббийи бўлади.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, 43 ёшли мутахассис “Ньюкасл” билан 2024 йилгача амал қиладиган шартнома имзолайди. Битимнинг молиявий тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Олдинроқ “Ньюкасл Юнайтед” раҳбарияти “Аякс” бош мураббийи Эрик тен Хаг, Бельгия терма жамоаси устози Роберто Мартинес, “Рейнжерс”нинг англиялик мураббийи Стивен Жеррард ва испаниялик мутахассис Унаи Эмериларни таклиф этиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, ОАВ “қарғалар” ҳозирда ишсиз бўлган Женнаро Гаттузо, Пауло Фонсека ва Люсен Фавр каби мутахассислар билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўргани ҳақида айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни “Ньюкасл” бош мураббийи Стив Брюсни истеъфога чиқарганди. Клуб 2021/2022 йилги Англия Премер-лигасида 10 та ўйин ўтказиб, 4 очко қўлга киритган ва турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 2.9
t
×