Супер лигада июнь ойининг энг яхшилари аниқланди

Спорт 1513
image

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ПФЛ) Супер лигада июнь ойнинг энг яхшиларини эълон қилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандаров Супер лигада июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўтган ойда Искандаров “лочинлар” сафида учта учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришнинг уддасидан чиққан.

Июнь ойининг энг яхши мураббийи деб “Олимпик” устози Тимур Кападзе эътироф этилди. Кападзе июнда 4 та учрашув ўтказган ва уларнинг биронтасида мағлубиятга учрамаган. Яъни, Тимур Кападзе ҳисобида 1 та ғалаба ва 3 та дурранг натижа бор.

Маълумот учун, май ойида “Насаф” ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров энг яхши футболчи деб топилган бўлса, “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев энг яхши мураббий дея эътироф этилганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 2.7
t
×