Бухоро вилояти ССБга бошлиқ тайинланди
Жамият
−
07 Август 2021
4795Аскар Бахронов Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тайинловга қадар “Шуҳрат” медали соҳиби Аскар Бахронов 2020 йилдан бошлаб Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Маълумот ўрнида, 50 ёшли Аскар Бахроновнинг мутахассислиги врач-реаниматолог бўлиб, у ўз фаолиятини Бухоро вилояти марказий касалхонасидан бошлаган. Кейинчалик бир қанча хусусий тиббиёт муассасаларда, сўнгра Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам маркази реанимация бўлими реаниматолог врачи, шошилинч тез ёрдам маркази бўлими мудири, ушбу тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини муваффақиятли тамомлаган.
LiveБарчаси