Сўнгги суткада 1 000 дан ортиқ одамда коронавирус ва пневмония аниқланди

Жамият

image

Кеча, 4 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 912 кишида коронавирус ва 155 кишида пневмония қайд этилди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 227909 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 35 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 21 нафари Андижон вилоятида;
  • 26 нафари Бухоро вилоятида;
  • 19 нафари Жиззах вилоятида;
  • 26 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 13 нафари Навоий вилоятида;
  • 20 нафари Наманган вилоятида;
  • 52 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 45 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 74 нафари Фарғона вилоятида;
  • 26 нафари Хоразм вилоятида;
  • 103 нафари Тошкент вилоятида;
  • 441 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 37 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 35 нафар;
  • Навоий вилоятида 13 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 118 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 14 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 73 нафар;
  • Фарғона вилоятида 96 нафар;
  • Хоразм вилоятида 12 нафар;
  • Тошкент вилоятида 25 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 34 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 211731 (+457) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1581 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 155 нафар кишида пневмония аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг