Сўнгги соатларда 3 ҳудудда 140 кишида коронавирус аниқланди

Жамият 11744
image

Бугун, 26 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 140 нафарга ошиб, 20 531 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлар:

•    83 нафари Тошкент шаҳрида;

•    31 нафари Фарғона вилоятида;

•    26 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент вилоятида 67 нафар, Самарқанд вилоятида 64 нафар, Тошкент шаҳрида 44 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 44 нафар, Андижон вилоятида 38 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида 6 нафар, жами 274 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 11 105 (+274) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 310 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 353
Рейтинг: 3
t
×