Сўнгги икки кунда уруш майдонидан қанча чақалоқ Ўзбекистонга олиб келинди?
Жамият
−
07 Март 2022
10389Жорий йилнинг 6-7 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аеэропорти орқали 674 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 109 нафар аёл, 57 нафар вояга етгаман шахс ва 12 нафар чақалоқ Ватанига олиб келинган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.
Қайд этилишича, 28 февралдан 7 мартга қадар 19 та авиарейс ташкиллаштирилган ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 359 нафар ўзбекистонлик Ватанига қайтарилган.
Бугун, 7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган.
Маълумот учун, Польша ҳудудида Ўзбекистоннинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 80 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 270 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
“Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқда”, дейди Юсуф Қобулжонов.
LiveБарчаси