Сўнгги икки кунда 7-университет карантинга ёпилди

Жамият 8768
image

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети карантинга ёпилди. Бу ҳақда университет ўз ижтимоий саҳифаларида хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг барча факультетлари эртага 21 апрелдан 14 кунлик масофавий таълим шаклига ўтказилади. Талабалар турар жойида яшовчи талабалар эса бугуннинг ўзидаёқ ўз уйларига жўнатилади.

Аниқланишича, рус филологиясидан бир нафар, рус филологияси кечки таълим бўлимидан бир нафар, таржимонлик факультетидан уч нафар талабадан ва ОТМнинг бир нафар профессор-ўқутувчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.     

Кеча, 19 апрель куни Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент тиббиёт академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети карантинга ёпилиб, масофавий таълимга ўтгани ҳақида хабар берган эдик.   

Бугун эса Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд ветеренария медицинаси институти карантинга ёпилди.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 341
Рейтинг: 3
t
×