Сўнгги 6 ойда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга борган?

Бу қизиқ

image

Сўнгги 6 ойда ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга ташриф буюргани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Аниқланишича, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. 

Ўзбекистонликлар январь-июнь ойларида энг кўп саёҳат қилган давлатлар:

Қирғизистон Республикаси – 815,4 минг нафар

Тожикистон – 520,7 минг нафар

Қозоғистон – 337,7 минг нафар

Россия – 94,0 минг нафар

Туркия – 75,7 минг нафар

БАА – 64,5 минг нафар

Саудия Арабистони – 34,5 минг нафар

Қувайт – 20,8 минг нафар

Миср – 12,2 минг нафар

Озарбайжон – 9,1 минг нафар

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилда 60 мингга яқин ўзбекистонлик бошқа давлатларга қонуний ишлаш учун кетгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made