Сўнгги 4,5 йилда боғчага борадиган болалар сони қанчага ортди?
Жамият
−
04 Август 2021
6719Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 35 млн ташкил қилиб, шундан 2,8 млн 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мавжуд. Бунда аҳолининг йиллик ўсиши 800 минг болага тўғри келмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот котиби маълум қилди.
Шунингдек, 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш бўйича йиллар кесимида:
• 2017 йилда 708,247 нафар (27,7%),
• 2018 йилда 932,310 нафар (37,7%),
• 2019 йилда 1,413,290 нафар (52,3%),
• 2020 йилда 1,699,566 нафар (60,9%),
• 2021 йил июнь ойи ҳолатига 1 760 808 нафар (62,4%) 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ММТларга қамраб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2030 йилга келиб болаларнинг 80,8 фоизини мактабгача таълимга қамраб олиш режалаштирилган.
Жумладан, Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотлари сони йиллар кесимида олиб қарайдиган бўлсак:
• 2017 йилда – 5211 та;
• 2018 йилда – 7104 та;
• 2019 йилда – 13530 та;
• 2020 йилда – 18254 тани ташкил этган.
Хусусан, жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра эса давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг умумий сони 19 316 тани ташкил қилмоқда. Шундан давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 6 258 тани нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари эса 13 058 тани ташкил этган. Шунингдек, хусусий мактабгача таълим ташкилотлари сони 795 тани, давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 1 051 тани, оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони эса 11 212 тани ташкил этади.
Маълумот учун, Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турларга бўлинади:
• умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотлари 3-7 ёшгача;
• махсус таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун мактабгача таълим ташкилотлари 2-7 ёшгача;
• бепул мажбурий бир йиллик мактабга тайёрлов эса 6 ёш бўлган болаларни қамраб олади.
LiveБарчаси