Сўхлик блогер озод этилди
Жамият
−
02 Сентябрь 2020
8627Сўх туманида юз берган оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб шу йилнинг 23 августидан буён ҳибсда ушлаб турилган блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (Дадахон Ҳайдаров) озодликка чиқарилди. Бу маълумотни QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Дадахон Ҳайдаров ушлаб туриш учун етарли асос бўлмагани учун озод қилинган.
Маълумот учун, у май ойи охирида Сўх туманида юз берган тартибсизликларда иштирок этганликда гумонланиб, ЖПКнинг 226-моддаси тартибида ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь