Суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўймасликка оид қонун муҳокама қилинмоқда
Жамият
−
08 Сентябрь 2020
5063Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари авторанспорт воситасини суғурта йўқлиги учун жарима майдонига қўйилмаслик ҳақида қонун лойиҳасини ишлаб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 8 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига тегишли ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда Давлат йўл харакати ҳавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан транспорт воситасини ушлаб туришни бекор қилиш назарда тутилмоқда.
Депутатларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган автотранспорт воситасининг суғурта полиси йўқлиги учун транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиётининг бекор қилиниши оқибатида бундай қоидабузарлик ҳолатига нисбатан жазо базасини қисқартириш ҳамда фуқароларнинг мулкка бўлган ҳуқуқларини кучайтириш ҳамда бу орқали коррупциоген ҳолатларининг олдини олиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, “Mening fikrim” веб-порталига фуқаролардан Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги туфайли автотранспорт эгасига маъмурий жарима қўллаган ҳолда автотранспорт воситасини жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақидаги таклиф билан мурожаат қилинган ва мазкур мурожаат порталда 10 000дан ортиқ овоз тўплаган.
LiveБарчаси