Суғориш тик қудуқларининг ҳар метри учун давлат пул тўлайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

Низомга мувофиқ, бурғуланган суғориш тик қудуқларининг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан субсидия ажратилади.

Cубсидия олувчи озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхати махсус ишчи гуруҳлар томонидан шакллантирилади.

Субсидия олиш учун ишчи гуруҳга бир қатор ҳужжатлар тақдим қилинади.

Ишчи гуруҳ 5 кунда ҳужжатларни ўрганади ва хулоса тайёрлайди.

Ишчи гуруҳнинг ижобий хулосасини олган ва субсидия олишга талабгор озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг рўйхати ҳар ойда шакллантирилади.

Рўйхат ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасигача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги ва вилоят молия бош бошқармаларига юборилади.

Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси рўйхатларни умумлаштириб ойнинг 10 санасигача Молия вазирлигига тақдим қилади.

Молия вазирлиги 3 кунда субсидия ажратиш учун маҳаллий бюджетлар параметрларига ўзгартиришлар киритади.

Ҳудудий молия органлари эса 1 кунда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг ҳисобварағларига маблағларни ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

sug‘orish burg‘ulash

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар